АсосийЖамият

“Ҳаж – 2025” мавсуми бошланди

Илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага йўл олдилар

'“Ҳаж – 2025” мавсуми бошланди'ning rasmi

2025-йилги Ҳаж мавсумининг илк зиёратчилари бугун, 13 май куни, Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонининг муқаддас заминига жўнаб кетишди. Ўзбекистонлик ҳожиларнинг илк гуруҳи шу тариқа муборак ҳаж сафарини бошлаганини Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Зиёратчиларни кузатиш маросими тантанали руҳда ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита, таниқли уламолар, имом-хатиблар, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Муфтий ҳазратлари ҳожилар сафар олдидан хайрли дуо қилиб, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган юртдошларимизнинг Ҳаж амалларини эсон-омон адо этиб, соғ-саломат юртга қайтишларини тиладилар.

Мазкур воқеа билан “Ҳаж – 2025” мавсумига расмий тарзда старт берилди. Ҳаж сафарига отланган юртдошларимиз қалбларида чуқур ҳаяжон ва орзу-умид билан Саудия Арабистонига парвоз қилдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 19:59

    Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди

    Onix ҳайдовчиси ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай, тезликни оширган ва ЙПХ ходимини машинада уриб кетган.

    '1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 18:55

    1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади

    Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича юир қатор таклифлар ишлаб чиқилади. Президент қарори билан янги чоралар эълон қилинди.

    'Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 14:33

    Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади

    "Волгоград-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд Қорақалпоғистонда текширилганда 2 та вагонда ноқонуний тиббий буюм ва дорилар борлиги аниқланди.

    'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 13:32

    Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.