АсосийЖамият

Сурия АҚШга ресурслар бўйича битим таклиф қилмоқчи

Трамп Яқин Шарқ сафарида Саудия Арабистонида Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашиши мумкин.

'Сурия АҚШга ресурслар бўйича битим таклиф қилмоқчи'ning rasmi

Сурия расмийлари Башар Асад даврида жорий этилган АҚШ санкцияларининг бекор қилиниши эвазига Америка компанияларига мамлакатдаги табиий ресурсларни ўзлаштириш имконини беришга тайёр. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “The Times” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп шу кунларда бўладиган Яқин Шарқ сафарида Саудия Арабистонида Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашиши мумкин.

Манбаларнинг таъкидлашича, янги Сурия етакчиси Иброҳим шартномасига қўшилиши бўйича музокараларни бошлашга ҳам тайёр. Мазкур дипломатик ташаббус орқали Исроил ўз муносабатларини БАА, Баҳрайн, Марокаш ва Судан каби араб давлатлари билан нормаллаштирган. Бундан ташқари, аш-Шара Исроилнинг Сурия жануби-ғарбий чегарасида – Жўлон тепаликлари ҳудудида доимий ҳарбий мавжудлигига рози бўлишга ҳам тайёр.

Суриянинг АҚШ билан стратегик ҳамкорлик битими тузмоқчи экани, жумладан, табиий ресурсларга киришни таъминлаш бўйича маълумотни “Reuters” ҳам тасдиқлаган. Америкалик тадбиркор Жонатан Басс 30 апрель куни Аҳмад аш-Шара билан учрашганини айтиб, муваққат президент мамлакат келажаги учун бундай битим зарур, деб ҳисоблашини маълум қилган.

“У (аш-Шара) Дамашқда Trump Tower қурилиши ҳақида гапирди ва қўшнилар билан тинчликка тайёрлигини билдирди”, деган Басс.

“Reuter” билан суҳбатлашган ва Трампнинг минтақавий ташрифи логистикасидан хабардор манбанинг айтишича, АҚШ ва Сурия вакиллари ўртасида учрашув режалаштирилган, бироқ Трампнинг аш-Шара билан бевосита музокара олиб бориши ҳозирча тасдиқланмаган. Бошқа бир манбанинг айтишича эса, бу каби учрашув ҳали ҳам эҳтимолдан холи эмас.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 15:59

    Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади

    Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш кунида нуфузли халқаро нашр Forbes таҳлилий мақола эълон қилиб, унда Ўзбекистон лойиҳасини “Евроосиёдаги янги марказ” деб атади.

    'Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 14:08

    Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда

    Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

    'Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 14:05

    Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди

    Ҳужум ортидан 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    'Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 13:41

    Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди

    Ҳодиса ортидан у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    'Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 13:01

    Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, 2026 йил 20 март куни мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади.

    'Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 12:25

    Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади

    Самарқанд вилоятида буюк муҳаддисга бағишланган ёдгорлик мажмуаси фойдаланишга топширилади.