АсосийЖамият

Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Аввалроқ у диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланиб, ИИВ томонидан халқаро қидирувга берилганди.

'Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди'ning rasmi

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсунов 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик қайд этишича, Алишер Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлган.

Шу сабабли, унга нисбатан Жиноят кодексининг 244−1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш / базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) ва 244−3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш / базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил август ойида Мубашшир Аҳмад 2017 йилда ташкил этган Azon New Media гуруҳи (Azon.uz сайти, Azon FM онлайн радиоси, Azon TV онлайн телевидениеси) барча лойиҳаларини тўхтатганди. Шундан сўнг 2023 йил ноябрида тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз ва турк) фаолият юритувчи Azon Global портали тест режимида ишга туширилган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 8 май куни “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани ҳақида хабар берилганди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 15:59

    Forbes Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Евроосиёнинг янги геомаданий маркази деб атади

    Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш кунида нуфузли халқаро нашр Forbes таҳлилий мақола эълон қилиб, унда Ўзбекистон лойиҳасини “Евроосиёдаги янги марказ” деб атади.

    'Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 14:08

    Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда

    Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

    'Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 14:05

    Исроил Ливанга ҳаво орқали зарба берди

    Ҳужум ортидан 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    'Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 13:41

    Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди

    Ҳодиса ортидан у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    'Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 13:01

    Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, 2026 йил 20 март куни мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади.

    'Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади'ning rasmi

    Жамият 18.03.2026 12:25

    Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади

    Самарқанд вилоятида буюк муҳаддисга бағишланган ёдгорлик мажмуаси фойдаланишга топширилади.