АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка 342 млрд сўмлик зарар етказилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка 342 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

Бош прокуратура томонидан Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

Текширувлар давомида бир қатор ноёб археологик ёдгорликларга жиддий зиён етказилгани аниқланди.

Аниқланишича, Оққўрғон туманида жойлашган В–VII асрларга оид “Зокиртепа” ёдгорлигининг 1400 куб метр қисми терак экиш учун қазилган. Бунинг натижасида 44,6 млрд сўм зарар етган.

Шу тумандаги “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 куб метр қисми йўл очиш мақсадида текисланган — зарар 2,2 млрд сўм.

Паркент туманида “Қоравултепа” ва “Ертепа” ёдгорликларига қилинган зарар 16,4 млрд сўмни ташкил этди.

Пискентда жойлашган милоддан аввалги V асрга оид “Мингтепа” ёдгорлигининг 7000 куб метр қисми бузилиб, 231 млрд сўм зарар етказилган.

Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳрида ҳам тарихий объектларга шикаст етказилиб, жами 47 млрд сўмдан ортиқ зарар қайд этилган.

Умумий ҳисобда 13 та ёдгорликка 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар