АсосийДунё

Германияда ҳарбий хизмат яна мажбурий бўлиши мумкин

Кўнгиллилар етишмаса, армияга чақириқ қайтиши айтилмоқда.

'Германияда ҳарбий хизмат яна мажбурий бўлиши мумкин'ning rasmi

Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакатда ҳарбий хизматга мажбурий чақирув қайтиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “ДW” хабар бермоқда.

Унинг айтишича, агар Бундесверга (Германия қуролли кучлари) етарли кўнгиллилар келмаса, 2011-йилда бекор қилинган мажбурий хизмат тикланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

“2025-йилдан янги кўнгиллилар дастури бошланади. Бу орқали ёшларда ватанига хизмат қилиш истагини уйғотмоқчимиз. Аммо бу ҳали бошланғич қадам, холос,” — дейди Писториус.

Ҳозирда Бундесверда тахминан 181 500 ҳарбий хизматчи бор. 2031-йилгача бу рақамни 203 000 кишига етказиш режалаштирилган.

2025-йил бошида ҳарбий хизматга қизиқиш 20 фоизга ошгани айтилган. Шунга қарамай, вазир бунга етарли эмаслигини таъкидлади:

“Қуролли кучларимиз кутган натижага эришиш учун одамлар ҳануз кам.”

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.