Кеча, 15 май куни Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Туркистон кўчасида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин соат 23:58 да бошланган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да ёнғинга етиб борган ҳамда вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ёнғин соат 01:31 да қуршаб олинган. Ва соат 02:48 да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу куннинг ўзида пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида ҳам ёнғин содир бўлган. Унда дўкон аланга ичида қолган эди.