АсосийЖамият

Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

“Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилади.

'Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди'ning rasmi

Президент топшириғига асосан, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича,  бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    'Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:46

    Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди

    Ёнғин 3 соат давом эргани айтилмоқда.

    'Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 19:15

    Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди

    Оқибатда юқори босимли сув отилиши кузатилган.

    'Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:20

    Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Эндиликда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

    'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:05

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

    Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    'Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 17:10

    Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди

    Корхона раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.