АсосийЖамият

Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" бўлмайдими?

Вазирлик "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича маълумот берди.

'Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" бўлмайдими?'ning rasmi

Бошланаётган ҳафтада мактабларда сўнгги қўнғироқ жаранглайди. Ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу хабарлар мутлақо асоссиз ва жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.

“Сўнгги қўнғироқ ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас таассуротларга бой бўлади. Айниқса, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган 11-синф битирувчилари учун бу куннинг аҳамияти ва қадри ўзгача. Бир томондан, кўп йиллик қадрдон синфдошлар, меҳрибон устозлар, жонажон мактаб билан умрбод хайрлашиш осон эмас. Иккинчи томондан, мустақил ҳаётга қадам қўйиш завқи, янги марралар чорлови, талабалик сурури. Бу энди чинакам байрам”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади.

“Фақат мактабларимиз жамоаларини, битирувчиларимизни, ҳурматли ота-оналаримизни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз!”дейилади вазирлик хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия қамоқхонасидан туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:55

    Россия қамоқхонасидан туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

    Улар 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Самарқандда илк бор нон фестивали ўтказилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:24

    Самарқандда илк бор нон фестивали ўтказилмоқда

    Тадбир якунида новвойлар мукофотланади.

    'Тошкентдаги кўчалардан бири 21 майгача ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Тошкентдаги кўчалардан бири 21 майгача ёпилди

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

    'Тошкент вилоятида 2 нафар ИИО ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Тошкент вилоятида 2 нафар ИИО ходими пора билан ушланди

    "Судья"ликка даъвогарлик қилаётган ходимлардан бири 20 минг, иккинчиси эса 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

    'Тошкент вилоятидаги метан "заправка" 1,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлагани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:38

    'Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:03

    Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

    Аёллар олтинни жинсий аъзосига яшириб ўтказмоқчи бўлишган.