АсосийЖамият

18 ёшгача бўлганлар меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди

Рўйхатда 40 та ишлар ва касблар номлари келтирилган.

'18 ёшгача бўлганлар меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди'ning rasmi

Ўзбекистонда умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тасдиқланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унда Меҳнат кодексига мувофиқ, шунингдек, соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши мумкин бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида уларнинг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тегишли низом тасдиқланиши кутилмоқда.

Рўйхатда 40 та ишлар ва касблар номлари келтирилган. Хусусан, ўқувчилар официант, сотувчи, сартарош, буюмларни қўлда тахловчи-қадоқловчи, деҳқон хўжалиги аъзоси, юкчи бўлиб ишлаши мумкин.

Бунда 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 килодан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ўғил болалар учун — 6,5 кило, қиз болалар учун — 3,5 килоданоғир бўлмаслиги лозим

Тасдиқланиши кутилаётган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда уларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган 18 ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши шарт.

15—16 ёшли шахсларни ишга қабул қилиш унинг ота-онасидан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.

18 ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим. Иш берувчи 18 ёшгача бўлган ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда мазкур низомга риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Довут ота" назорат–ўтказиш пункти ёпилиш муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:57

    "Довут ота" назорат–ўтказиш пункти ёпилиш муддати узайтирилди

    “Довут ота” чегара ўтказиш пунктида юк транспорт воситаларидан ташқари барча учун жорий этилган чеклов 1 сентябрга қадар узайтирилди

    'Шавкат Мирзиёев Будапештга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    Шавкат Мирзиёев Будапештга жўнаб кетди

    Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:50

    Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди

    “Шаффоф қурилиш” платформасида қурилиш материаллари корхоналари реестрини ташкил қилиб, у орқали сифат назоратини таъминлаш вазифаси қўйилди.

    'Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:07

    Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади

    Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи авиакомпанияларни огоҳлантирди.

    'Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:48

    Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

    Ўтган ойда 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига ҳам жарима санкцияси қўлланилган.