АсосийДунё

Путин 2025 йил охиригача Украинанинг тўртта вилоятини тўлиқ эгаллаб олмоқчи

Путин ўз армияси йил охиригача Украина ҳимоя чизиғини бузиб ўтиб, Россия босиб олишга уринаётган вилоятларни тўлиқ назоратга олишга ишонмоқда.

'Путин 2025 йил охиригача Украинанинг тўртта вилоятини тўлиқ эгаллаб олмоқчи'ning rasmi

“Bloomberg” хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан мулоқотдан олдин, фронт чизиғида устунликка эга эканлиги ва 2025 йил охиригача Украинанинг тўртта вилоятини тўлиқ эгаллаб олишга уринаётгани – тинчлик бўйича музокараларни самарасиз қилиб қўяди.

“Путин ўз армияси йил охиригача Украина ҳимоя чизиғини бузиб ўтиб, Россия босиб олишга уринаётган вилоятларни тўлиқ назоратга олишга ишонади… Бу шунчаки иккала раҳбар гаплашганда Путин Трампга ҳеч қандай муҳим имтиёз бермайди дегани,”—деб келтирилган “Bloomberg” нашрида. 

Нашрнинг ёзишича, Трамп тўлиқ миқёсдаги урушни тезда тугатишга интилмоқда ва сулҳ битими тузишга ошиқмоқда. Путин эса ўт очишни тўхтатиш нияти борлигига шиора қиладиган аломатлар намойиш этмаяпти – рус армияси ҳеч бир тўхтовларсиз илгарилашда давом этяпти. 

Кремлга яқин манбалар “Bloomberg”га Путин ўз мақсадларига эришиш учун зарур бўлса, давомли урушга тайёр эканини, тинчлик ўрнатиш ҳақидаги гаплар унга таъсир қилмаслигини маълум қилишган. У шунингдек, агар Трамп ишга солиш билан қўрқитаётган янги АҚШ санкциялари жорий этилишидан ҳам хавотир олаётгани йўқ. Путин фақат зўравонлик ва кучни тушунади, бироқ ҳозирча ҳеч ким куч кўрсатиш имкониятига ёки истагига эга эмас.

Шу билан бирга, Путиннинг жанг майдонидаги натижаларга ишончи Ғарб баҳоларига зид. Европа расмийларига кўра, тўрт йилдан ортиқ давом этган урушда катта йўқотишларга учраган Россияда Путиннинг мақсадларига етишиш учун етарли имконият йўқ.

“Бу шубҳа Россия Қуролли Кучларида ҳам кенг тарқалган, Владимир шаҳридаги Мудофаа вазирлигига яқин бир кишига кўра, Украина дрон кучлари Россияга катта миқёсдаги ҳужумларни ташкил этишни қиммат ва самарасиз қилмоқда,”— деб ёзган “Bloomberg”.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Ғазога ҳужумларни кучайтирди: бир суткада 30 фаластинлик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:47

    Исроил Ғазога ҳужумларни кучайтирди: бир суткада 30 фаластинлик ҳалок бўлди

    Қурбонлар орасида болалар ва аёллар бор, зарбалар лагерлар, бозорлар ва турар-жой мавзеларига берилмоқда.

    'СССР хотираси билан курашаётган европаликлар жазога тортилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:07

    СССР хотираси билан курашаётган европаликлар жазога тортилди

    Россия тергов қўмитасида Европанинг 15 та давлати ҳудудида жойлашган совет жангчиларининг ҳарбий қабристонларини, ёдгорликларини таҳқирлаш, йўқ қилиш ва уларга зарар етказиш билан боғлиқ 21 та жиноят иши мавжуд.

    'Рус миллатчи "ватанпарварлари" Россия тарихи бўйича энг осон имтиҳондан ўта олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:58

    Рус миллатчи "ватанпарварлари" Россия тарихи бўйича энг осон имтиҳондан ўта олмади

    "Русская обшина Екатеринбурга" раҳбарлари мигрантлар учун чиқарилган имтиҳон саволларининг атиги 2 тасига жавоб берган.

    'Россияда “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильм ва сериаллар тақиқланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:07

    Россияда “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильм ва сериаллар тақиқланади

    Россия Маданият вазирлиги энди бола туғилишидан воз кечиш ғоясини тарғиб қиладиган фильмларга прокат рухсатномаси бермайди.

    'Россия 2025 йил 30 июндан хорижий фуқароларни киришини назорат қилиш мақсадида янги рақамли код тизимини жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:02

    Россия 2025 йил 30 июндан хорижий фуқароларни киришини назорат қилиш мақсадида янги рақамли код тизимини жорий қилади

    Россия Ички ишлар вазирлиги ва “Госуслуги RuID” мобиль иловаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган янги тизим тақдимотида маълум қилинди.

    'Трамп яна Путин билан гаплашиши айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:44

    Трамп яна Путин билан гаплашиши айтилмоқда

    Европа етакчилари Трамп билан Украина бўйича музокара олиб боришни очиқлади.