АсосийЖамият

Болалар оромгоҳларига бориш учун қандай тиббий маълумотнома талаб этилади?

Cаноқли кунлардан кейин болажонларнинг ёзги таътил мавсуми бошланади. Бу даврда улар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқаришни хуш кўради.

'Болалар оромгоҳларига бориш учун қандай тиббий маълумотнома талаб этилади?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати мактаб ўқувчилари соғломлаштириш оромгоҳларига бориши учун талаб этиладиган тиббий маълумотномалар ҳақида маълумот берди. 

 — Аввало, ушбу масканларга 7-14 ёшли болалар қамраб олинишини айтиш жоиз, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Нилуфар Мансурова. — Улар кетишдан бир неча кун олдин ҳудудий оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пункти ёхуд оилавий поликлиникада шифокор кўригидан ўтказилади ҳамда шундан кейин боланинг соғлиғи тўғрисида 079 шаклдаги маълумотнома тўлдирилади. 

Тиббий кўрик вақтида боланинг умумий аҳволи баҳоланади. У соғлом бўлса, яъни оромгоҳга боришига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай монелик аниқланмаса, маълумотнома расмийлаштирилади.

Мазкур ҳужжатда боланинг исм-шарифи, ёши, яшаш манзили, ота-онасининг телефон рақами, таълим олаётган мактаби ва синфи ҳамда қайси ҳудудий поликлиникага қарашлилиги кўрсатилади.

Шунингдек, маълумотномада қуйидагилар бўлиши керак:

  • соғлиғи тўғрисидаги маълумот, яъни ташхиси (“Д” назоратида турган бўлса, ўша ҳолатдаги ташхиси);
  • умумий аллергик ҳолати (бирон бир нарсага аллергияси мавжудлиги);
  • шу пайтга қадар қайси касалликларни ўтказгани (қизамиқ, кўкйўтал, тепки, гепатит ва ҳоказо);
  • қоқшол ҳамда қизамиққа қарши охирги эмланган санаси;
  • жисмоний ривожланиши ва жисмоний гуруҳи (тавсия этилган тартиби  кўрсатилган ҳолда).
  • Ҳар бир бола ҳамшира томонидан педикулёз бўйича ҳам текширувдан ўтказилади.

 Соғлиқни сақлаш тизими рақамлаштирилаётган ҳозирги даврда тиббий маълумотнома олиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

ССВнинг маълум қилишича, болажонларимиз оромгоҳларда ҳам тиббиёт ходимлари назоратида бўлади. Барча дам олиш масканларида тиббий пунктлар ташкил этилиб, улар малакали шифокор ва ҳамширалар ҳамда зарур дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда одамлар қовундан заҳарлангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:33

    Сурхондарёда одамлар қовундан заҳарлангани ростми?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга вилоят ҳокимлиги ойдинлик киритди.

    'Президент Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:15

    Президент Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросимида иштирок этди

    Бу йил мукофотга таниқли турк биокимёгари, Нобель мукофоти совриндори, Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори Азиз Санжар сазовор бўлди.

    'Бухоро анъанавий Ипак ва зираворлар фестивалига тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:48

    Бухоро анъанавий Ипак ва зираворлар фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

    Шу йилнинг 6-8 июнь кунлари қадимий Бухоро шаҳрида ХХI анъанавий Ипак ва зираворлар фестивали бўлиб ўтади.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:16

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Андижон, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида олиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:23

    Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Андижон, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида олиб борди

    Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 105 та газ тақсимлаш пунктлари, 46 км. қувурлар капитал таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди.

    'Тошкентда ЙТҲларнинг олдини олишга 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:04

    Тошкентда ЙТҲларнинг олдини олишга 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

    Йўллар бўйлаб жами 5600 метрлик панжаралар ўрнатилади.