АсосийСаломатлик

Пиво бепуштлик ва саратонга олиб келиши мумкин

АҚШда сотиладиган айрим машҳур пиволар таркибидан саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган PFAS (пер- ва полифторалкил моддалар) аниқланган.

'Пиво бепуштлик ва саратонга олиб келиши мумкин'ning rasmi

Daily Mail нашрига кўра, АҚШда сотиладиган айрим машҳур пиволар таркибидан саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган PFAS (пер- ва полифторалкил моддалар) аниқланган. Ушбу моддалар “абадий кимёвий моддалар” деб ҳам аталади ва улар организмда йиғилиб қолиб, саломатлик учун жиддий хавф солади. Тадқиқотчилар бу моддаларнинг оз миқдори ҳам узоқ муддатда салбий таъсирга эга бўлишини таъкидлашмоқда.

Олимлар 23 турдаги пивони ўрганиб чиқишди ва уларнинг 95 фоизида PFAS — “абадий кимёвий модда”нинг хавфли даражадаги миқдори аниқланди. Бу модда организмдан чиқмайди, саратон, бедунёлик, буйрак ва қалқонсимон без муаммоларига сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар таъкидлашича, ушбу модда пивога ишлаб чиқариш жараёнида тушади, чунки кўплаб пиво заводлари тежамкорлик мақсадида махсус фильтр ўрнатишмайди. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар