Янгиер шаҳар ФВБ режага асосан чўмилиш тақиқланган жойларда рейд тадбирларини олиб бораётган вақтда фуқаронинг чўкиб кетаётганини кўриб қолган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 22 май куни соат тахминан 17:30 ларда Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар ФВБ катта инспектори ва йўриқчи инспектор белгиланган режага асосан Янгиер шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» канали бўйидаги чўмилиш тақиқланган жойларда рейд тадбирларини олиб бораётган вақтда бир нафар фуқаро чўкиб кетаётганини кўриб қолган.
Ходимлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиққан ва ўша жойнинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимларига топширган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда фуқаронинг соғлиги яхши ҳолатда.