АсосийЖамият

Самарқандда шер боласини яширган фуқаро қўлга тушди

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

'Самарқандда шер боласини яширган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда фуқаро ўз машинасида шер боласини олиб юргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари ўрганиш олиб борди.

Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишларда Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Африка шери боласини туманнинг “Оқбўйро“ маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлининг сим тўсиғига боғлаб кетилгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, шер боласига биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинди ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Айни пайтда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят прокуратураси томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

    Бошқа янгиликлар