АсосийЖамият

Солиқ қўмитасининг икки нафар ходими ҳибсга олинди

Улар ҚҚСнинг манфий суммасини бюджетдан ноқонуний қайтариб, катта миқдордаги пулни талон-торож қилган.

'Солиқ қўмитасининг икки нафар ходими ҳибсга олинди'ning rasmi

Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари моддий манфаатдорлик эвазига “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жумладан, ушбу жиноят иши доирасида ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими, шунингдек, МЧЖ директори ва ҳисобчиси ҳамда 2 нафар норасмий раҳбари гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та LI 9 электромобиль, 2 та “Gentra”, 1 та “Nexia 3” автомашинаси, 1268 блокда “TEREA” номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компьютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бу йил мактабларни неча нафар ўқувчи битиргани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:19

    Бу йил мактабларни неча нафар ўқувчи битиргани очиқланди

    Миллий статистика қўмитаси сўнгги маълумотларни тақдим этди.

    'Бухородаги пропан шохобчасида ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:08

    Бухородаги пропан шохобчасида ёнғин юзага келди

    Ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган фуқаролар тан жароҳати олган.

    'Тошкент вилоятида электрон тамакини ноқонуний сотаётган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:53

    Тошкент вилоятида электрон тамакини ноқонуний сотаётган шахс қўлга тушди

    Фуқаро 530 дона электрон тамакини 5 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    'Тошкентда очиқ майдонда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:36

    Тошкентда очиқ майдонда ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Ўзбекистон суверен кредит рейтингида "барқарор"дан "ижобий" даражага яхшиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Ўзбекистон суверен кредит рейтингида "барқарор"дан "ижобий" даражага яхшиланди

    Бундай баҳо танланган йўл тўғрилигини кўрсатади — Саида Мирзиёева.

    'Самарқандда шер боласини яширган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Самарқандда шер боласини яширган фуқаро қўлга тушди

    Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.