АсосийЖамият

Фарғона, Самарқанд ва Сирдарёда "свет"дан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди

Ҳар бир ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Фарғона, Самарқанд ва Сирдарёда "свет"дан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.P.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 494,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Т. “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 160,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Х. хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 172,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент-Москва рейси маълум сабабларга кўра кечиктирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:53

    'Сўнгги 4 ойда қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:45

    Сўнгги 4 ойда қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

    Статистика қўмитаси сўнгги маълумотларни очиқлади.

    'Тошкентда фуқароларни АҚШ ва Японияга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:32

    Тошкентда фуқароларни АҚШ ва Японияга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга тушди

    Улар АҚШга жўнатишни 22,5 минг, Японияга жўнатишни 2 минг долларга “баҳолашган”.

    'Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:27

    Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди

    Мукофот пулининг янги қийматлари билан танишинг.

    'Бахтиёр Саидов ICESCO бош директори билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    Бахтиёр Саидов ICESCO бош директори билан учрашди

    Учрашув давомида кенгайиб бораётган ҳамкорлик ҳақида фикр алмашилди.

    'Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:28

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Дарахт икки нафар фуқарони босиб қолган. Улардан бири шифохонада даволанмоқда.