Туркияда россияликлар орасида оммалашган Papara тўлов тизими эгаси Аҳмад Карсли қўлга олинди. Таъкидланишича, Papara ноқонуний қимор ва ставкаларни молиялаштиришда муҳим воситага айланган ва унинг фаолияти тўлов хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Papara Россия фуқаролари орасида, хусусан, уларнинг халқаро карталари чет элда блоклангани ортидан оммалашган. Ушбу тизим орқали фойдаланувчилар хориж паспорти асосида онлайн ҳисоб очишлари мумкин ва бунинг учун Туркияга бориш шарт бўлмайди. Шахсий маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, сарф-харажатлар лимити оширилиши мумкин.
Абдуллоҳ Саййид