АсосийЖамият

Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб кетди

13 ёшли қизлар томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб вафот этган.

'Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги 6-сонли мактабнинг икки нафар ўқувчиси сувда чўкиб, вафот этди.

 Бош прокуратура матбуот котибининг darakchi.uz га маълум қилишича, 6-сонли мактабнинг икки нафар 13 ёшли ўқувчиси туманнинг Сардоба маҳалласида жойлашган “Назаров Оқбўта” фермер хўжалик ерларини томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб вафот этган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ва прокуратура томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар