АсосийДунё

Еврокомиссия “Pornhub” ва бошқа катталар учун мўлжалланган платформаларга қарши тергов бошлади

Европа қонунчилигига кўра, бундай платформалар 18 ёшга тўлмаганларнинг порнографик материалларга киришини олдини олиши шарт.

'Еврокомиссия “Pornhub” ва бошқа катталар учун мўлжалланган платформаларга қарши тергов бошлади'ning rasmi

Европа Иттифоқи расмий равишда Pornhub, Стрипчат, ХНХХ ва XVideos платформаларига қарши тергов бошлаганини маълум қилди.

Бунга сабаб — ушбу сайтларда фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш етарлича қатъий эмаслиги. Агар бу орқали вояга етмаганлар контентга эркин кира олгани тасдиқланса, платформаларни йирик жарималар кутмоқда.

Европа қонунчилигига кўра, бундай платформалар 18 ёшга тўлмаганларнинг порнографик материалларга киришини олдини олиши шарт.

Бироқ ҳозиргача ушбу тўртта хизматда фойдаланувчилар ёшини фақат битта тугмани босиш орқали “тасдиқлаган” — бу эса етарли ҳимоя саналмайди.

Еврокомиссия энди қўшимча далиллар тўплашни режалаштирмоқда — масалан, сўровномалар орқали. Платформалар эса тергов якунига етмасидан аввал муаммоларни бартараф этиш ва ёшни аниқлаш тизимини кучайтириш орқали жазодан қутулиш имконига эга.

Шунингдек, Европа Иттифоқи фойдаланувчиларга ўз шахсини ошкор қилмасдан ёшини ишончли тарзда тасдиқлаш имконини берадиган махсус илова устида ҳам иш олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар