Нидерландия махсус хизматлари “Laundry Bear” номли хакерлар гуруҳини аниқлади.
Разведка маълумотларига кўра, бу гуруҳ Нидерландия полицияси, НАТО ва бир қатор Европа давлатларининг муҳим муассасаларига, жумладан, махфий хизматларга киберҳужум уюштирган.
Хакерларнинг асосий мақсади — Ғарб давлатларининг Украинага етказаётган қуроллари, шунингдек ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва харидлари ҳақида маълумот тўплаш бўлган.
Нидерландия разведкаси “Laundry Bear “гуруҳининг Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилганига ишонмоқда.