Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони сўнгги 10 йилда 5,4 баробарга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024-2025 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 1 млн 432,8 минг нафарни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2015-2016 ўқув йилига нисбатан солиштирилганда 1 млн 168,5 минг нафарга ёки 5,4 баробарга ошган.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
2015/2016 ўқув йили бошига – 264,3 минг нафар;
2016/2017 ўқув йили бошига – 268,3 минг нафар;
2017/2018 ўқув йили бошига – 297,7 минг нафар;
2018/2019 ўқув йили бошига – 360,2 минг нафар;
2019/2020 ўқув йили бошига – 441 минг нафар;
2020/2021 ўқув йили бошига – 571,5 минг нафар;
2021/2022 ўқув йили бошига – 808,4 минг нафар;
2022/2023 ўқув йили бошига – 1 042,1 минг нафар;
2023/2024 ўқув йили бошига – 1 314,5 минг нафар;
2024/2025 ўқув йили бошига – 1 432,8 минг нафар.