Бугун, 28 май куни, Ер яқинидан потенциал хавфли деб таснифланган учта астероид учиб ўтиши кутилмоқда. АҚШ Миллий Аэронавтика ва Космик Маъмурияти (NASA) хабарига кўра, бу космик жисмлар сайёрамизга таҳдид солмайди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, Қуёш тизимидан яқинлашаётган объектлар қуйидагилар:
2025 КВт – диаметри 29,7 метр
2025 ЖР – диаметри 79,5 метр
2025 КУ1 – диаметри 20,2 метр
NASA ушбу астероидларни уларнинг ҳажми ва Ерга нисбатан яқинлиги сабабли “потенциал хавфли” деб таснифлайди. Бироқ, улар бизнинг сайёрамизга тўқнашиш хавфини туғдирмайди.
Шунингдек, 26–27 май кунлари 2025 КТ1 (12,8 м) ва 2025 ЖП (25,3 м) астероидлари ҳам Ер яқинидан учиб ўтган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай астероидларнинг аксарияти атмосферага кирган заҳоти ёниб кетади ва реал хавф туғдирмайди.
NASA ҳар йили Ер яқинидаги 3 000 дан ортиқ янги астероидларни аниқлайди. Ушбу объектлар тахминан 4,6 миллиард йил аввал Қуёш тизими шаклланган даврда ҳосил бўлган астероид камарининг бир қисми ҳисобланади.
NASA прогнозларига кўра, Ерни яқин 100 йил ичида хавфли астероид билан тўқнашиш хавфи кутмаяпти.