АсосийЖамият

Тошкентдаги "Сосискахона" кафеси танқидлар остида қолди

Танқидлар ортидан музей раҳбарияти ёзувни демонтаж қилди.

'Тошкентдаги "Сосискахона" кафеси танқидлар остида қолди'ning rasmi

Тошкентдаги Темир йўл техникаси музейида жойлаштирилган "Сосискахона" номли овқатланиш нуқтаси ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлди. Жамоатчилик танқидлари ва эътирозлари ортидан музей раҳбарияти ёзувни демонтаж қилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматига кўра, ёзув музей раҳбарияти томонидан олиб ташланган. Шу билан бирга, музейни аттракционли ва оилавий дам олиш масканига айлантириш бўйича ишларни тўхтатиш режалаштирилмаётгани таъкидланди.

Музей ҳудудида ҳозиргача 500 дан ортиқ дарахт ва гул экилиб, 6000 метр кв брусчатка ётқизилган, 3,5 минг метр кв майдонда яшил ҳудудлар ташкил этилган. Шунингдек, 20 та инфратузилма объекти қайта жиҳозланиб, овқатланиш ва савдо нуқталари сифатида фаолият юритмоқда.

Музей экспонатларидан тўрттаси таъмирланиб, кафе ва ресторан сифатида мослаштирилган. Ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 та видеокамера ўрнатилган, шунингдек, 7 та болалар аттракциони ва 60 метрли мусиқали фаввора фойдаланишга топширилган.

Музейга келувчилар сони президент қарори асосида амалга оширилган реконструкциядан сўнг бир неча ўн баробарга ошгани қайд этилди. Шу боис, маданий меросни сақлаган ҳолда, замонавий дам олиш имкониятларини яратиш концепциясига риоя этишда давом этилади.

    Бошқа янгиликлар