Ижтимоий тармоқларда “Аfrosiyob” тезюрар электропоездида содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари”маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин фақат поездни ташиш бўйича ёрдамчи ишларни бажарувчи манёвр локомотивига таъсир қилган. “Afrosiyob” поезди ёнғинга учрамаган ва эртага жўнаб кетади.
Ёнаётган тепловоз ичида йўловчилар борлиги ҳақидаги даъволар нотўғри. Ўша пайтда поезд йўловчиларни ташимаган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бутунлай ўчирди.
“Afrosiyob” тезюрар электр поездининг барча қатновлари жадвалга ўзгартиришларсиз амалга оширилади.