АсосийДунё

"Ваколат муддатим тугамоқда"

Илон Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди.

'"Ваколат муддатим тугамоқда"'ning rasmi

Миллиардер ва АҚШ ҳукумати самарадорлик департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск Америка маъмуриятидаги ваколатлари муддати тугаётганини айтди ва президент Доналд Трампга миннатдорчилик билдирди.

"Махсус давлат хизматчиси сифатидаги ваколат муддатим якунига етаётгани сабабли, президент Доналд Трампга исрофгарчиликларни камайтириш имконияти берилгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", – деб ёзди у ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

Тадбиркор ўзи бошқарган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) "миссияси" келажагига шубҳа қилмаслигини қўшимча қилди. Унинг фикрича, у "вақт ўтган сари кучаяди, бутун ҳукумат учун ҳаёт тарзига айланади".

"DOGE миссияси вақт ўтиши билан фақат мустаҳкамланади, чунки у барча давлат ҳокимияти органларида ҳаёт тарзига айланади", – дея қўшимча қилди у.

Бир кун аввал Маск CBS телеканалига берган интервюсида Трампнинг солиқ ва бюджет бўйича "катта ва чиройли" қонунидан ҳафсаласи пир бўлганини айтганди. Унинг фикрича, қонун харажатларни қисқартириш бўйича саъй-ҳаракатларга путур етказади ва бюджет тақчиллиги ошишига олиб келади.

Трамп иккинчи бор президентликка сайлангач, Маскни "махсус давлат хизматчиси" этиб тайинлаганди, бу унга давлат учун йилига 130 кун ишлаш имконини берди. 20 май кунги инаугурациядан ҳисоблаганда, бу муддат май ойи охирига келиб тугарди.

Сўнгги воқеалар Оқ уй пайшанбага ўтар кечаси Tesla ва SpaceX асосчисини давлат хизматчиси лавозимидан бўшатиш бўйича расмий жараённи бошлаганини кўрсатмоқда.

Reuters ўз манбаларига таяниб, Маск истеъфога чиқишини эълон қилишдан олдин Трамп билан гаплашмаганини хабар қилган. Шу билан бирга, уларнинг сўзларига кўра, қарор "олий даражада" қабул қилинган.

Шунингдек, агентлик манбасининг айтишича, Маскнинг кетиши "тез ва қандайдир маросимларсиз" кечган.

Апрел ойида Маск ўз компанияларида кўпроқ ишлашни режалаштираётганини, DOGE учун эса ҳафтасига атиги бир-икки кун ажратишини айтганди. Кейинчалик у сиёсий лойиҳалар учун хайрияларни камайтиришни режалаштираётганини айтди.

Маск DOGE ўз олдига қўйган барча мақсадларига эриша олмаганида АҚШда илдиз отган бюрократияни айблаган, бироқ AFP таъкидлашича, унинг авторитар услуби ва Вашингтондаги жорий сиёсий жараёнлардан бехабарлиги ҳам муҳим рол ўйнаган.

"Федерал бюрократия билан боғлиқ вазият мен ўйлагандан ҳам ёмонроқ, – деганди у. – Муаммолар борлигини билардим, лекин юмшоқ қилиб айтганда, Вашингтондаги вазиятни яхшилаш жуда қийин вазифа".

Маск ўн минглаб одамлар давлат хизматидан бўшатилгани, бир қанча агентлик ва идоралар қисқартирилгани ёки ёпилганига қарамай, барча мақсадларига эриша олмаганини тан олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил АҚШнинг янги сулҳ таклифини қабул қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:30

    Исроил АҚШнинг янги сулҳ таклифини қабул қилди

    Янги режа Ғазо секторида 60 кунлик тинчлик ва 10 нафар гаровдагини озод этишни кўзда тутади.

    'Исроил Ғарбий cоҳилда 22 та янги аҳоли пунктини қурмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:28

    Исроил Ғарбий cоҳилда 22 та янги аҳоли пунктини қурмоқчи

    Янги қурилиш ва аввал рухсатсиз барпо этилган аҳоли пунктлари қонунийлаштирилади, дейди Бетсалел Смотрич.

    'Канада Евроиттифоқ билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:25

    Канада Евроиттифоқ билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқчи

    Оттава мудофаа соҳасида АҚШга қарамликни камайтирмоқчи.

    'EИ Қора денгизда хавфсизлик марказини ташкил этишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:22

    EИ Қора денгизда хавфсизлик марказини ташкил этишни режалаштирмоқда

    Янги марказ минтақавий барқарорликни кучайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

    'Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 18:01

    Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушди

    Самолёт қулаган жойда уч кишининг жасади топилган.

    'Исроил собиқ бош вазири ҳукуматни Ғазода уруш жиноятлари содир этишда айблади'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 17:06

    Исроил собиқ бош вазири ҳукуматни Ғазода уруш жиноятлари содир этишда айблади

    У бу урушни бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги "жиноий гуруҳ" томонидан олиб борилаётганини таъкидлади.