АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини бориб кўрди

Шунингдек, етакчилар турли тарихий ёдгорликлар, график тасвирлар, қўлёзма ва миниатюралар, нодир адабий нашрлар, ҳайкаллар, архив суратлари ва ҳужжатлари билан танишдилар.

'Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини бориб кўрди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ташкил этилган "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини томоша қилдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ноёб экспозиция икки мамлакат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган. У "Рим ва Кушон империяларининг савдо муносабатлари", "Биринчи Уйғониш даври", "Марко Поло", "Амир Темур", "Мирзо Улуғбек" ва "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "XIX асрда Ўзбекистондаги италияликлар", "Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг Италияни озод қилишга қўшган ҳиссаси", "Ўзбекистон ва Италия: маданий меросни асраш" каби 9 та мавзули бўлимдан ташкил топган.

Меҳмонларга Афросиёбнинг "Самарқанд ҳукмдори томонидан элчиларни қабул қилиш маросими" номли деворий суратнинг машҳур италиялик уста Мауро Пеллицонни томонидан Флоренция мозаикаси услубида ишланган ноёб нусхаси намойиш этилди.

Шунингдек, етакчилар турли тарихий ёдгорликлар, график тасвирлар, қўлёзма ва миниатюралар, нодир адабий нашрлар, ҳайкаллар, архив суратлари ва ҳужжатлари билан танишдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Кенгаши раиси билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:25

    Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Кенгаши раиси билан нимани муҳокама қилди?

    Икки давлат вакили Ўзбекистон-Россия маданий-гуманитар мулоқотни ривожлантириш va жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.

    'Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:07

    Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади

    Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

    'Италия Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.05.2025 21:47

    Италия Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

    Мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

    'Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди'ning rasmi

    Сиёсат 29.05.2025 15:12

    Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

    Конгресс марказида шунга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 29.05.2025 14:25

    Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    Шунингдек, расмий ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, "SIMEST" ва "Danieli" компаниялари, Перужа университети ҳамда бошқа ташкилотлар билан қатор ҳужжатлар имзоланди.

    '“Хомашё – ишлаб чиқариш – савдо” занжиридаги барча иштирокчиларни “соя”дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2025 14:22

    “Хомашё – ишлаб чиқариш – савдо” занжиридаги барча иштирокчиларни “соя”дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди

    Қурилиш инспекцияси ўтказган ўрганишларда 1 минг 600 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани аниқланган.