Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф томонидан тақдим этилган сулҳ таклифини қабул қилганини тасдиқлади.
Ҳужжат Ғазода икки ойлик сулҳ ва 10 гаровдагининг озод этилишини назарда тутади.
“ҲАМАС” вакиллари мазкур таклифни воситачилар орқали олганликларини тасдиқлаган, бироқ ҳозирча “масъулият билан кўриб чиқаётганликларини” билдирган.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен аввалроқ ЕИ Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини, бироқ фуқаро қурбонлари бўйича ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ билан мос келиши лозимлигини эслатган эди.