АсосийЖиноят

Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ҳудудий мутасаддилар пора олаётганда қўлга тушди

'Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Хоразмда 10 минг доллар пора олган мансабдор ушланди

Вилоят туманларидан биридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими раҳбари, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ўғит ва биокомплексларни сотишда ёрдам эвазига МЧЖдан 10 минг АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сирдарёда газ ходимлари зарар миқдорини камайтириб берган

“Гулистоншаҳаргаз” мутасаддилари фуқаронинг ноқонуний газ фойдаланиши юзасидан аниқланган 164 млн сўмлик зарарни 14 млн сўмга тушириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда етакчи муҳандис пора олаётганда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар