АсосийСпорт

Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталарнинг онлайн сотуви бекор қилинди

Ушбу ўйин учун чипталар фақатгина офлайн сотилади.

'Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталарнинг онлайн сотуви бекор қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин учун чипталар фақатгина офлайн сотилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, чипта сотувчи платформа ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталар қалбакилаштирилишининг олдини олиш мақсадида фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионида офлайн савдо тартибини жорий этади.

“Мазкур чипталар махсус кодланган. Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлганди. Чипталар сотуви бошланиш санаси юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларига, 10 июнь куни  эса Тошкентда Қатарга қарши майдонга тушади. Темур Кападзе қўл остидаги жамоа А гуруҳида 17 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Агар жамоа БААга қарши ўйинда бир очко қўлга киритса, муддатидан аввал мундиал масаласини ҳал қилади.

    Бошқа янгиликлар