АсосийЖамият

Сариосиё аэропорти 20 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.

'Сариосиё аэропорти 20 йилдан сўнг фаолиятини тиклади'ning rasmi

Бугун Сариосиё аэропорти “Silk Avia” авиакомпаниясининг илк рейсини қабул қилди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан, йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида кутиб олинди.

“Тошкент – Сариосиё – Тошкент” йўналиши бўйича ATR-72-600 самолётларида мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар