АсосийЖамият

Тошкентдаги 2 та метро бекати 3 ойга вақтинчалик ёпилади

Ёпилиш сабаблари маълум қилинди.

'Тошкентдаги 2 та метро бекати 3 ойга вақтинчалик ёпилади'ning rasmi

 Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК маъмурияти Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд ўтилишича, жорий йилнинг 8 июнь санасидан бошлаб, 2 та бекат “Турон (13-бекат) - Қипчоқ (14-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

“Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Қипчоқ–Қурувчилар–Қипчоқ” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади”,- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар