АсосийЖамият

Ўзбекистонлик ҳожилар халқимизни дуо қилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

'Ўзбекистонлик ҳожилар халқимизни дуо қилмоқда'ning rasmi

Ҳозирги муборак кунларда азиз юртдошларимиз Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб туришибди. Давлатимиз раҳбари улар учун яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.

Муфтий ҳазратлари Ҳаж амалларини сидқидилдан, мукаммал адо этиш учун барча ташкилий чоралар кўрилганини таъкидлади.

Айни пайтда 15 минг нафар ҳожиларимизнинг барчаси Саудия Арабистонига етиб борган. Уларга 300 дан ошиқ гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, 10 дан зиёд ошпазлар ва бошқа мутахассислар ҳамроҳлик қилмоқда.

Бу йил, Ўзбекистон томонининг талабига мувофиқ, Арафот ҳудудидаги чодирлар ёпиқ тарзда барпо этилди. Уларнинг атрофи иссиқ ўтказмайдиган панеллар билан ўралган, совутиш тизими ўрнатилган, гилам ва тўшаклар солинган. Бу ҳозирги ёз кунларида зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратади.  

Бир сўз билан айтганда, бу йилги ҳаж мавсумига янада юқори даражада тайёргарлик кўрилиб, барча зарур шароитлар ҳозирланди. Бундан қалбида шукроналик ҳисси жўшган юртдошларимиз муқаддас жойларда туриб, Яратгандан мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилмоқда.

Муфтий Нуриддин Холиқназар Президентимизга улуғ ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. Давлатимиз раҳбари барча зиёратчиларга салом йўллаб, юртимизга соғ-омон келишларини тилади. 

Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Муҳтарам ҳожилар Ўзбекистонга қайтгач, маҳаллаларда ижтимоий муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатишларига умид билдирилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 22:23

    Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

    Яна бошқа бир ҳолатда Damasʼда 16 нафар бола билан ҳаракатланаётган ҳайдовчи қўлга тушди.

    'Юқори ҳарорат ва қисқа муддатли ёмғирлар...'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 20:53

    Юқори ҳарорат ва қисқа муддатли ёмғирлар...

    Июнь ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    '"Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида улғайсин!"'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 16:16

    'Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 15:03

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори тўхтатган машинада гиёҳванд модда борлиги аниқланди

    Ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтамай ҳаракатлангани сабаб инспектор машинани тўхтатган.

    '1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 12:48

    1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

    1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар ва янгиликлар кучга киради.

    'Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 10:42

    Андижонда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотаётган АЁҚШ аниқланди

    АЁҚШга қарийб 50 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.