АсосийДунё

Барселона Исроил билан муносабатларни тўхтатди: "Ғазода содир бўлаётган воқеалар ғайриинсоний"

Испаниядаги Барселона шаҳар кенгаши Исроил ҳукумати ва Тель-Авив шаҳри билан институционал муносабатларни расман тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

'Барселона Исроил билан муносабатларни тўхтатди: "Ғазода содир бўлаётган воқеалар ғайриинсоний"'ning rasmi

Бу қарор Ғазо сатидаги зўравонликнинг кучайиши ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши жавоб сифатида қабул қилинди. Қарор "Исроил халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик ҳуқуқига риоя қилмагунича ва фаластинликларнинг асосий ҳуқуқлари таъминланмагунича" муносабатларни тўхтатишни назарда тутади

Қарор Барселонадаги Комунес, Ижтимоий партия (PSC) ва Каталония Республикачи партияси (ERC) томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, 1998 йилдан бери амал қилиб келаётган Тель-Авив билан дўстлик ва ҳамкорлик келишуви ҳам бекор қилинди. Қарорда Исроил ҳукумати ва унинг компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатиш, Mobile World Congress каби тадбирларда Исроилнинг иштирокини тақиқлаш ва Барселона портида Исроилга қурол олиб келувчи кемаларни қабул қилмаслик каби чоралар ҳам назарда тутилган. 

Барселона шаҳар ҳокими Жауме Колбони бу қарорни "Барселона тинчлик шаҳри сифатида ўз ролини бажариши керак" деб таъкидлади ва Ғазодаги вазиятни "ғайриинсоний" деб баҳолади. 

Бу қарор шаҳар кенгашида сиёсий баҳсларга сабаб бўлди. Junts партияси бетараф қолди, PP ва Vox эса қарши овоз берди. Шунингдек, Каталония ҳукумати ҳам Тель-Авивдаги ташқи савдо офисини ёпишга қарор қилди. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда яна юқори магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Туркияда яна юқори магнитудали зилзила содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 69 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

    'TikTok “озғинликни тарғиб қилувчи” видеоларни блоклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:07

    TikTok “озғинликни тарғиб қилувчи” видеоларни блоклади

    Компания бу қарорни ёш фойдаланувчиларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолатини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилган.

    'Хитой Россиянинг 20 та ҳарбий заводига маҳсулот етказмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:46

    Хитой Россиянинг 20 та ҳарбий заводига маҳсулот етказмоқда

    Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик давом этмоқда.

    'АҚШ Эрон билан ядро музокараларида янги таклиф билан чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:38

    АҚШ Эрон билан ядро музокараларида янги таклиф билан чиқди

    Эрон ҳудудида чекланган миқдорда, паст даражадаги уран бойитишга рухсат берилиши мумкин.

    'Парижда ноодатий норозилик: президент ҳайкали элчихонага олиб чиқилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:27

    Парижда ноодатий норозилик: президент ҳайкали элчихонага олиб чиқилди

    Ҳайкални кўтариб олган 10 га яқин фаол Россия байроғи фонида Париждаги Россия элчихонаси олдида митинг ўтказди.

    'Зеленский Россиянинг икки-уч кунлик сулҳ таклифини кескин рад этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:25

    Зеленский Россиянинг икки-уч кунлик сулҳ таклифини кескин рад этди

    Украина етакчисининг айтишича, Россия учун одам ҳаётининг қадри йўқ, улар фақат вақт ютишга уринмоқда.