Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакат армиясини бўлажак урушларга тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у “The Sun” ёзмоқда.
“Бизга бевосита илғор ҳарбий кучларга эга давлатлар таҳдид солмоқда. Шунинг учун биз жанг қилиш ва ғалаба қозонишга тайёр бўлишимиз керак”, — дейди Стармер.
Унинг айтишича, Лондон қуролли кучларга сармоя киритади, уларни “ҳозиргидан ҳам яхшироқ мувофиқлаштирилган, жангга тайёр ва кучлироқ” ҳолатга келтириш режалаштирилган.
Бугун, 2 июнь куни Британия ҳукумати камида олтита ҳарбий завод қурилиши ва 7 минггача узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқариш учун 1,8 миллиард евро миқдорида қўшимча маблағ ажратилишини расман эълон қилиши кутилмоқда.
Мамлакат мудофаа вазири Жон Ҳили “BBC”нашрига берган интервьюсида асосий хавф сифатида Россия ва Хитойни тилга олди.
Унга кўра, масалан, Стивенейж шаҳрида қурилаётган “Storm Shadow”қанотли ракеталарини ишлаб чиқарувчи завод нафақат ҳарбий салоҳиятни оширади, балки бутун Британия бўйлаб иш ўринларини ҳам яратади.