Май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 94,8 млрд сўмлик зарар етказилган.
“Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланди.
Унга кўра, 35,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (57,9 млрд сўм) ва 13,2 млн метр куб табиий газ (36,9 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 94 миллиард 887 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини mo‘jiza билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.