Японияда компаниялар ходимларини жазирамада ишлатса 3500 долларгача жаримага тортилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, янги қонун ўтган йили юқори ҳарорат туфайли иш жойида 30 кишининг ўлими ва 1200 га яқин жароҳатидан кейин қабул қилинган.
Қурбонларнинг аксарияти қурилиш ёки ишлаб чиқаришда ишлаган.
Қонун компаниялардан иш жойларида кондиционердан фойдаланишни ва керак бўлганда шифохоналарга шошилинч транспортни таъминлашни талаб қилади. Ҳавонинг ҳарорати бир соатдан кўпроқ вақт давомида ёки бир кун ичида тўрт соат ёки ундан кўпроқ вақт давомида 31 даражадан ошадиган иш жойлари учун махсус чоралар талаб қилинади.
Расмий хабарларга кўра, Японияда 2024 йилда 30 дан ошиқ киши иссиқдан вафот этган.