Фуқаролар мазкур амалиётни энди онлайн назорат қилиши мумкин.
Эндиликда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисидаги маълумотни my.gov.uz ёки "Safe ROAD YHXX" иловаси орқали онлайн олиш имкони мавжуд.
Таъкидланишича, маълумотда тўпланган жарима балли, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.