АсосийЖамият

Тошкентда Қурбон ҳайити куни метро ва автобуслар эртароқ иш бошлайди

Ушбу қарор фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

'Тошкентда Қурбон ҳайити куни метро ва автобуслар эртароқ иш бошлайди'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 июнь куни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан иш бошлайди. Бу ҳақда пойтахт транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳар иккала жамоат транспортининг (автобус ва метро) фаолияти соат 03:00 дан бошланади. Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳайит намози вақтларини эълон қилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

    Бошқа янгиликлар