АсосийСаломатлик

Шифокор кеч ухлаш мия учун зарарли деган қоидани рад этди

"Идеал уйқу вақти" деган умумий қоида мавжуд эмас, чунки ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт ритми бор, дейди мутахассис.

'Шифокор кеч ухлаш мия учун зарарли деган қоидани рад этди'ning rasmi

"Идеал уйқу вақти" деган умумий қоида мавжуд эмас, чунки ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт ритми бор. Бу ҳақда шифокор Владимир Ковальзон маълум қилди.

Мавзуга немиснинг Гронинген тиббиёт институти олимлари хулосалари сабаб бўлди. Уларга кўра, кеч ухлаш, айниқса олий маълумотли инсонларда, мия қаришини тезлаштириши мумкин.

Муаллифлар бундай инсонлар уйқудан олдин ортиқча фикрлашга мойил бўлишини, бу эса салбий таъсирни кучайтиришини тахмин қилган. Аммо Ковальзон бу фикрларни асоссиз деб атаб, танқид қилган.

«Бу ахмоқлик ва беманилик! Эрта ёки кеч ухлаш инсон ҳаётига ҳеч қандай таъсир қилмайди — ҳаммаси унинг иш ритмига боғлиқ. Агар сиз маълум вақтда ухлашга ўрганган бўлсангиз, барчаси яхши бўлади», — деди у.

Мутахассис фикрига кўра, инсонга зарар қиладиган нарса — бу уйқу режимидаги кескин ўзгаришлардир, айниқса кексалар ва касаллар учун. Ёшлар эса бундай ўзгаришларга енгилроқ мослашади. Ковальзон таъкидлашича, уйқунинг йўқлиги рак, инсульт ёки инфаркт каби жиддий касалликларга дарров олиб келмайди.

Шифокорнинг таъкидлашича, ҳар бир инсоннинг ухлаш одати ҳар хил. Кимгадир ухлашдан олдин гаджетлар зарар қилса, бошқаларни телевизор овози уйқуга кетказиши мумкин. Энг муҳими — ўз режимига риоя қилишдир.

Масалан, тиббиёт ходимлари ва ҳарбийлар кўпинча "эрта тургучилар" бўлади, ижодкорлар эса одатда кеч фаол бўлишади. Унинг сўзларига кўра, фаол кечки тўйлар ва кўп овқат ейиш соғлом уйқуга тўғри келмайди, ҳар қандай кескин одат ўзгаришлари организмга зарар етказиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

    Саломатлик 04.08.2025 18:44

    Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

    Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

    'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

    Саломатлик 12.07.2025 11:18

    Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

    Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

    'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

    Саломатлик 30.06.2025 18:05

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 08:57

    Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

    Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.