Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Piergabriele Papadia de Bottini ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Италия бош вазирининг жорий йил 29 майдаги мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида имзоланган - Миграция ва мобиллик тўғрисидаги Англашув меморандумининг ижроси ва амалиётга жорий қилиш масаласи кўриб чиқилган.
Имзоланган Англашув меморандуми — тарихий ҳужжат, уни устида жуда кўп ишланди, келишувни тезроқ ҳаётга татбиқ қилиш тарафдориман. Миграция муҳим йўналиш саналади, Ўзбекистон эса бу соҳадаги бой тажрибаси билан Марказий Осиёдаги ҳамкорлар учун намуна бўла олади , - деди Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Piergabriele Papadia de Bottini
Шунингдек, Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори эканлиги қайд этилди. Италия томони 2026 йилдан бошлаб, ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни учун квота ажратилганлигини маълум қилди.
Айтиб ўтиш лозимки, ҳозирда Италияда ноқонуний мақомдаги Ўзбекистон фуқароси йўқлиги, ҳамкорликни янада самарали амалга оширишга катта туртки бўлади.