АсосийДунё

Грузияда диктатура ўрнатилдими?

Евроиттифоққа Тбилисига нисбатан муносабатни қайта кўриб чиқиш тавсия қилинди.

'Грузияда диктатура ўрнатилдими?'ning rasmi

Европарламент Грузиядаги сиёсий вазият юзасидан кескин баёнот билан чиқди. Депутатлар 2024 йил октябрь ойида ўтган парламент сайловларини ноқонуний деб атар экан, уларнинг натижасида ҳокимиятдаги “Грузин орзуси” партияси давлат институтларини тўлиқ назоратга олгани, репрессив қонунчилик жорий этгани ва сиёсий мухолифат, журналистлар ҳамда тинч намойишчиларни шафқатсиз таъқиб қилаётгани таъкидланди.

Ҳужжатда Евроиттифоқ мамлакатларидан “Грузин орзуси” партиясининг асосий раҳбарларига ва сиёсий репрессияларга масъул бўлган шахсларга нисбатан шахсий санкциялар жорий этилиши тавсия этилган. Шунингдек, Грузияда янги, халқаро кузатувчилар иштирокида очиқ ва адолатли сайловлар ўтказишга чақирилган.

“Демократиядан узоқлашув давом этаётганини инобатга олиб, Европарламент Евроиттифоқнинг Грузияга нисбатан олиб бораётган сиёсатини тўлиқ қайта кўриб чиқишга, шунингдек, Грузия билан имзоланган ассоциация битими ижросини таҳлил қилишга чақиради”, — дейилади парламент ҳисобот лойиҳасида.

Литвалик Европарламент аъзоси Раса Юкнявичене эса Грузиядаги вазиятни “Россия манфаатлари мамлакатни бирорта ҳам ўқ узмасдан ичкаридан забт этганининг яққол намунаси” деб атади.

“Аммо грузин халқи таслим бўлмаяпти. Улар 200 кундан буён кўчаларда — репрессияларга қарамай. Биз, Евроиттифоқ, эркин ва Европага интилаётган жасур грузин халқига қарздормиз. Ҳаракат қилиш вақти келди — кеч бўлишидан олдин”, — деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.