АсосийЖиноят

Ноқонуний ер савдоси: 500 минг долларлик қонунбузарлик фош этилди

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Ноқонуний ер савдоси: 500 минг долларлик қонунбузарлик фош этилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер участкаларини ноқонуний сотишга уринган шахслар ДХХ ва тегишли идоралар ҳамкорлигидаги тезкор тадбирлар натижасида ушланди. Улар талаб қилган маблағлар умумий ҳисобда 500 минг АҚШ долларидан ошган.

Хоразмда боғдорчилик йўналишидаги МЧЖ раҳбари 19,9 гектар ерни “30 гектар” деб кўрсатиб, расмийлаштириш ва кўп қаватли уй қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 180 минг доллар талаб қилган. У пулни олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фарғонада Кадастр агентлигининг Қўқон шаҳри бўлими етакчи инспектори фермер хўжалиги ер олиши ва иссиқхона қурилиши учун 150 минг доллар сўраган. У ҳам пулни қабул қилган вақтда ушланган.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, судланган шахс 2 гектардан ортиқ ерни 100 минг долларга сотишни ва расмийлаштириш учун қўшимча 21 минг доллар талаб қилган. У 121 минг долларни олганида ушланган.

Сурхондарё вилоятида “Тўпаланг-Қоратоғ” ирригация тизими ходими 32 сотих муҳофаза ер майдонини шахсий мулк сифатида расмийлаштириб бериш учун 70 минг доллар ва 39 млн сўм олган. У ҳам жиноий ҳаракати пайтида ушланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.