АсосийДунё

Германияда кўприк илк бор гидравлик технология ёрдамида силжитилди

Қизиғи, бу жараёнда кўприкнинг иккинчи қисмида автотранспорт ҳаракати тўхтамаган — у олдиндан якунланган эди ва ҳаракат давом этган.

'Германияда кўприк илк бор гидравлик технология ёрдамида силжитилди'ning rasmi

Германияда илк бор янги технология қўлланилиб, 40 минг тонна оғирликдаги кўприк устунлари гидравлика ёрдамида жойидан силжитилди. Бу ҳақда “Tagesschau”хабар берди.

Махсус амалиёт Ринсдорф водийсидаги A45 автомагистрали устидан ўтувчи кўприкда ўтказилди. Инженерлар 70 метрли олти таянч устунни икки сантиметрга кўтариб, улар остига тефлон пластиналар жойлаштиришди. Бу пластиналар подшипник вазифасини бажарди ва махсус мойлаш воситалари ҳамда гидравлик пресслар орқали бутун конструкция аниқлик билан силжитилди.

Қизиғи, бу жараёнда кўприкнинг иккинчи қисмида автотранспорт ҳаракати тўхтамаган — у олдиндан якунланган эди ва ҳаракат давом этган.

Ушбу усул Германияда биринчи марта қўлланилди ва муҳандислар бу технология орқали келажакда яна 60 га яқин эски кўприкни қисқа вақтда ва камроқ харажат билан таъмирлаш мумкинлигини айтишмоқда.

А45 — Германиядаги энг муҳим автомагистраллардан бири бўлиб, у орқали кунига тахминан 60 минг автомашина, жумладан кўплаб юк машиналари ҳаракатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Миллиардер Илон Маск янги партия тузмоқчими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:19

    Миллиардер Илон Маск янги партия тузмоқчими?

    Маскнинг таклифига Қўшма Штатлар етакчиси жавоб қайтарди.

    'Сурия Исроилдан Жўлон тепалигини талаб қиляптими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:17

    Сурия Исроилдан Жўлон тепалигини талаб қиляптими?

    Сурия Исроилдан мамлакатдаги Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги янги режимни тан олишни сўрамоқда.

    'Туркияда ёнаётган ўрмонлар: ёнғинлар ёйилмоқда, ёрдам етарлими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:21

    Туркияда ёнаётган ўрмонлар: ёнғинлар ёйилмоқда, ёрдам етарлими?

    "Darakchi.uz'" Туркияда юз бераётган ёнғинлар тавсилотини бир жойга тўплади.

    'Ким Чен Ин Курскда ҳалок бўлган шимолий кореялик аскарлар жасадини тантанали кутиб олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:43

    Ким Чен Ин Курскда ҳалок бўлган шимолий кореялик аскарлар жасадини тантанали кутиб олди

    Курск фронтида 4700 дан ортиқ аскар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Россия Украинага қарши янги турдаги дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:52

    Россия Украинага қарши янги турдаги дронлар билан ҳужум қилди

    Ушбу дронлардан бири гараж кооперативи ҳудудига тушган ва бир нечта автомобилга зарар етказган.

    'Озарбайжонда “Спутник” журналистлари ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:49

    Озарбайжонда “Спутник” журналистлари ҳибсга олинди

    Журналистлар ФСБ билан алоқадорликда гумонланмоқда.