АсосийДунё

Трамп 12 давлат фуқароларига тўлиқ, яна 7 давлат фуқароларига эса қисман кириш чекловларини жорий этди

АҚШ Президенти мазкур қарорни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширмоқчи.

'Трамп 12 давлат фуқароларига тўлиқ, яна 7 давлат фуқароларига эса қисман кириш чекловларини жорий этди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 12 та давлат фуқароларига тўлиқ, 7 та давлат фуқароларига эса чекланган тартибда АҚШ ҳудудига киришни тақиқловчи янги қарорни имзолади. Бу ҳақда “DW” нашри ёзмоқда.

Тўлиқ кириш тақиғи қуйидаги давлатлар фуқароларига нисбатан жорий этилди:

Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман.

Қисман тақиқ қуйидаги давлатларга нисбатан қўлланилади:

Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла.

Ушбу мамлакат фуқароларига эндиликда АҚШга меҳмон ёки талаба визалари асосида кириш тақиқланади. Бироқ иш визалари ёки АҚШ фуқароси бўлган қариндошларини бирлаштириш мақсадидаги визалар амалда қолади.

Мазкур чоралар Трампнинг президентлик даврида аввал ҳам жорий этилган эди. Бироқ бу сафар тақиқланганлар рўйхатига Сурия ва Шимолий Корея киритилмади.

Президент Трампнинг таъкидлашича, ушбу қарор Колорадо штатининг Боулдер шаҳрида рўй берган сўнгги ҳужумдан сўнг қабул қилинди. Аниқланишича, АҚШда ноқонуний яшаётган ва оилали бўлган 45 ёшли Миср фуқароси яҳудий фаоллар тўпланган жойда “Фаластинга озодлик!” деган чақириқ билан ёнувчи модда улоқтирган.

“XXI асрда биз визаси муддати ўтган ёки хавфли минтақалардан келган хорижликлар томонидан амалга оширилган террор ҳужумларига гувоҳ бўлдик. Мен Европада юз берган воқеаларнинг Америкада такрорланишига йўл қўймайман,” — дейди АҚШ Президенти.

У, шунингдек, ушбу рўйхатга янги давлатлар ҳам қўшилиши мумкинлигини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:04

    Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди

    Президент миллиардерни ақлсиз деб атади ва унинг компаниясини субсидиялардан маҳрум этиш билан таҳдид қилди.

    'Россия Британия ташкилотини мамлакатдан қувди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:58

    Россия Британия ташкилотини мамлакатдан қувди

    Ташкилот Москва сиёсатини обрўсизлантиришга уринишда айбланмоқда.

    'Илон Маск демократларни қўллаб-қувватлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Илон Маск демократларни қўллаб-қувватлаши мумкин

    Илон Маск ва Трамп ўртасидаги кескин очиқ можародан сўнг Вашингтонда сиёсий вазият кескин тус олди.

    'Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:21

    Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди

    Ҳужум ортидан 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланган.

    'Украина 20 та Россиянинг бомбардимончи самолётини ишдан чиқарди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Украина 20 та Россиянинг бомбардимончи самолётини ишдан чиқарди

    Уларнинг тахминан 10 таси тўлиқ йўқ қилинган, қолганлари эса жиддий зарар кўрган.

    'Германия чегарасида рад этилганлар сони ошмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:07

    Германия чегарасида рад этилганлар сони ошмоқда

    Жорий йилнинг 8 май санасидан то шу кунга қадар 3 278 нафар мигрант Германияга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган.