АсосийДунё

Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

Ҳиндистоннинг лоукостер авиакомпанияси Тошкентга иккинчи йўналишни очмоқда.

'Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

2025 йил 1 августдан авиаташувчи Мумбай-Тошкент-Мумбай йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди. Рейслар ҳафтасига тўрт марта душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар қилди.

Airbus - бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар сони ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади. Airbus 2023 йил сентябрь ойидан Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар