АсосийМаданият

Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди

62 ёшли актёр ёнаётган парашютда сакраш саҳнаси учун 16 марта дубль қилган.

'Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди'ning rasmi

Америкалик актёр Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ" франшизасининг сўнгги фильмида бажарган трюки орқали Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

"‘Уддалаб бўлмас топшириқ – Финал ҳисоб-китоби’ номли франшизанинг саккизинчи, яъни ҳозирча сўнгги қисми ҳақиқий меъёрларни оширди – Томнинг фильмдаги таассуротли трюклари унга бир инсон томонидан амалга оширилган энг кўп ёнувчи парашют билан сакрашлар бўйича Гиннесс рекордини таъминлади", — дейилади хабарда.

Актёр сакраш саҳнаси учун 16 марта дубль қилган. У вертолётдан ёнувчи аралашмага ботирилган парашют билан сакраган, парашют ҳавода ёна бошлаган, шундан сўнг актёр уни ташлаб юбориб, захира парашютни очган ва омон-эсон қўнган.

 "Ҳеч бир бошқа актёр ёки каскадёр бундай кўп миқдорда хавфли сакрашлар қилмаган", — дейилади рекордлар китобида.

62 ёшли Том Круз ўз фильмларини ҳақиқийроқ қилиш учун трюкларни шахсан ўзи бажаришга интилувчи актёр сифатида машҳур. У буни асосан "Уддалаб бўлмас топшириқ" фильмида амалга оширади. Франшизанинг энг сўнгги қисми АҚШда май ойи охирида прокатга чиқди.

Круз шунингдек Гиннесс рекордлар китобида яна бир номга эга — $100 миллиондан ортиқ даромад келтирган энг узоқ давом этган фильмлар сериясида иштирок этган актёр сифатида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

    Маданият 23.02.2026 07:25

    Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.