АсосийСиёсат

Словакия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ташриф 8-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.

'Словакия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Устувор йўналишлар - савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.

Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Словакия Бош вазири Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 07.06.2025 21:27

    Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.

    'ФИФА раҳбари Ўзбекистон президентига мактуб йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 06.06.2025 19:08

    ФИФА раҳбари Ўзбекистон президентига мактуб йўллади

    Бутун футбол жамоатчилиги номидан давлат раҳбари ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу муносиб ва тарихий натижа билан табриклади.

    'Ўзбекистон ва Эрон етакчилари телефон орқали суҳбатлашди'ning rasmi

    Сиёсат 05.06.2025 19:19

    Ўзбекистон ва Эрон етакчилари телефон орқали суҳбатлашди

    Бир-бири ва дўст халқларни муқаддас Қурбон ҳайити билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

    'Шавкат Мирзиёев Кореянинг янги президентига табрик йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 04.06.2025 13:05

    '“Бунинг уятли жойи йўқ”'ning rasmi

    Сиёсат 03.06.2025 14:59

    “Бунинг уятли жойи йўқ”

    Жамшид Қўчқоров давлат қарзи ошиши юзасидан тушунтириш берди.

    'Президентнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 30.05.2025 22:22

    Президентнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди

    Давлат раҳбари минтақа мамлакатлари ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.