Воқеа жорий йилнинг 8 июнь куни соат 02:00 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги ҚЖ Моторс русумли мототранспорт воситаси ва ҳайдовчи 2000 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги Дронго русумли скутери тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълумотга кўра, ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар олган тан жароҳатлари билан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.