АсосийСиёсат

Румен Радев Шавкат Мирзиёевни Болгарияга таклиф қилди

Ўзбекистон-Болгария муносабатлари ривожида янги босқич бошланди.

'Румен Радев Шавкат Мирзиёевни Болгарияга таклиф қилди'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон билан Болгария ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Болгария етакчисини самимий қутлаб, сўнгги 17 йилдаги биринчи саммит тарихий аҳамиятга эга эканини, Ўзбекистон-Болгария дўстлик ва шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишини таъкидлади.

Парламентлар, иқтисодиёт ва ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, кооперациянинг янги йўналишлари ва лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Гуманитар алмашинувлар амалга оширилмоқда, Бухоро ва Варна, Самарқанд ва Пловдив ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган.

Кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташқи сиёсат идоралари ўртасида тизимли алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Савдони, энг аввало, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, металл буюмлар ва технологик ускуналар етказиб беришни кенгайтириш орқали кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдонинг ўсишини рағбатлантириш мақсадида пойтахтларда савдо уйлари очиш, лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш ва имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, геология, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва IT, туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.

Самарали ерусти ва ҳаво транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу маънода, томонлар икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Меҳнат ресурслари соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун София шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг ваколатхонасини очиш масаласи кўриб чиқилади.

Гуманитар алоқаларни, шу жумладан академик ва илмий алмашинувларни фаоллаштириш, жорий йилда Андижон шаҳрида етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ўтказиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, келгуси йилда Ўзбекистон ва Болгария маданияти ва киноси ҳафталигини ташкил этишга келишиб олинди.

Эришилган келишувлар ижроси устидан тизимли назоратни таъминлаш мақсадида томонлар қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш ва Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари даражасини ошириш, унинг ишига ҳудудлар ва йирик компаниялар раҳбарларини жалб қилишга аҳдлашилди.

Учрашув якунида Президент Румен Радев Президент Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Болгарияга боришга таклиф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 21:03

    Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

    Шавкат Мирзиёев Путин ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами - Россия куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Ломбардия билан ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини қайд этди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 16:23

    Шавкат Мирзиёев Ломбардия билан ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини қайд этди

    Милан шаҳрида Ўзбекистоннинг саноат ва экспорт салоҳияти кўргазмасини ўтказиш, савдо уйи очиш ва "Uzbek Organic" бренди остида экспорт линиясини ишга туширишга келишиб олинди.

    'Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 14:22

    Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

    Давлатимиз раҳбари бизнес учун базавий солиқ ставкалари 2028 йилгача ўзгармаслигини маълум қилди.

    'Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 13:09

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молиявий институт ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.06.2025 22:13

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди

    Давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 10.06.2025 14:59

    Шавкат Мирзиёев ва Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади

    Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.