Жорий йилнинг 8 июнь куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида дўконга камера ўрнатишга борган хусусий фирма ишчилари ток уруши оқибатида вафот этди. Ушбу ҳолатни darakchi.uz сўровига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев тасдиқлади.
Қайд этилишича, туманнинг Боғизағон маҳалласидаги савдо дўконига кузатув видеокамераси ўрнатаётган хусусий фирма ишчилари бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган. Икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни “Анзур” фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда эса икки ишчини ҳам ток урган.
Билдирилишича, айни дамда тегишли ташкилотлар томонидан ҳолат бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.